loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Дизайн мактаби халқаро фестивалда

Бухоро шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали доирасида кўҳна ва навқирон ушбу шаҳрадаги  «Лаби ҳовуз» ансамбли  майдонидан  «Арк» қўрғони ҳудудигача бўлган ён атрофда зардўзлик ва заргарлик  санъатига оид турли кўргазмалар  ташкил этилди. Бу жараёнда Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги ихтисослаштирилган мактаблар ҳам фаол қатнашаяпти. Жумладан, Республика ихтисослаштирилган дизайн мактаби намойиши иштирокчиларда, томошабинларда, меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.  Фестиваль давомида мазкур мактабимиз вакиллари – педагог, зардўзлар билан «Маданият ва маърифат» телеканали  томонидан жонли мулоқот уюштирилди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.