loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Директорлар кенгаши йиғилиши

Бугун, 26 сентябрь куни Ўзбекистон Бадиий академияси Директорлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда дастлаб бошқарма ва бўлим бошлиқлари, тизимдаги ташкилот ва таълим муассасалари раҳбарларининг жорий фаолиятга, тегишли топшириқлар ижросига оид ҳисоботи тингланди. Шундан сўнг Бадиий академия олдида турган икки муҳим тадбирга тўхтанилди.

Шу ҳафта давлатимиз раҳбарининг 16.08.2017 йилдаги «Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-3219-сон Қарорига асосан Қўқон ихтисослаштирилган санъат мактабида қуриб, фойдаланишга топширилаётган қўшимча 400 ўринли замонавий ўқув биносининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади.

Шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси тўғрисида” 2022 йил 28 январдаги 60-сон Фармони 2-иловаси билан тасдиқланган “2022-2026 йилларга мўлжаланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастури”нинг 275-бандига асосан октябрь ойида IX Тошкент халқаро Замонавий санъат биенналеси ўтказилади.

Йиғилишда ушбу тадбирларга пухта тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масaлалар атрофлича муҳокама қилинди. Мутасаддиларга тегишли топшириклар берилди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.