loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

ДИҚҚАТ,ТАНЛОВ!

Ўзбекистон  Республикаси маданияти ривожига беқиёс ҳисса қўшган, ҳаётини Ватан, халк ва миллат тараққиётига бахшида этган бетакрор истеъдод эгаси, Қорақалпоғистондаги давлат санъат музейи асосчиси, Ўзбекистон санъат арбоби, Қорақалпоғистон халқ  рассоми Игорь Витальевич Савицкийнинг хотирасини абадийлаштириш мақсадида  И.Савицкийнинг ҳайкалини яратиш бўйича ижодий танлов ЭЪЛОН қилинади.

Ушбу ижодий танлов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.05.2022 йилдаги «Музейларда хизматлар сохасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги  ПҚ-26l-сонли Қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 8.05.2021 йилдаги «Қорақалпоғистон Республикасида маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш  чора-тадбирлари тўғрисида»ги 291-сонли карори билан тасдиқланган «202l -2024 йилларда Қорақалпоғистон Республикасида маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури»нинг 11-банди ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилмоқда.

 

Танлов шартлари:

 

🔹Ҳайкал бетакрор бадиий-меъморий ечимга эга, юксак эстетик талаб даражасида ва бадиий ғоя изчиллигига эга бўлиши керак.

🔹Ижодий танловда йўналиш бўйича мутахассис ҳайкалтарошлар, монументал санъат соҳасида ва замонавий шаҳарсозликда ҳайкалларни ўрнатиш бўйича тажрибага эга  мутахассислар иштирок этишлари мумкин.

🔹Лойиҳа эскизларининг танловга мўлжалланган модели кўчириш ва узоқ муддат сақлашга мўлжалланган исталган материалдан тайёрланиши мумкин.

Ҳайкал Қорақалпоғистон Республикаси И.В.Савицкий номидаги давлат санъат музейи ҳудудида ўрнатилади.

Танловга тақдим этиладиган эскиз лойиҳалари 2022  йилнинг  5 октябрига қадар  қабул қилинади ва Ўзбекистон Бадиий академиясига топшириш сўралади.

Манзил: Тошкент шаҳри, С. Азимов кўчаси, 35 – уй

 

Боғланиш учун телефон:

  1. 232 – 06 – 75;
  2. 630 – 77 – 55;

 

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.