loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Диққат, ижодий кўрик-танлов!

Хабар берганимиздек, (https://t.me/artacademyuz/13977) Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамда вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида 2 июль – Ўзбекистон Республикаси давлат герби қабул қилинган куннинг 30 йиллиги муносабати билан “Рангларда акс этган Ватан туйғуси” ижодий кўрик-танлови ўтказилади.Танловда тасвирий санъат йўналишида ижод қилаётган ижодкорлар иштирок этиши мумкин. Танлов 2022 йилнинг 25-30 июнь кунлари Павель Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактаби биносида ўтказилади.Танловда иштирок этишни хоҳловчи ижодкорлар танлов Ташкилий қўмитасига ариза ҳамда қуйидаги қўшимча ҳужжатларни тақдим қилиши лозим: иштирокчининг паспорт (ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат) нусхаси;иштирокчининг охирги 3 ой ичидаги 4х6 ҳажмдаги 2 дона фотосурати.Танловга битта иштирокчи томонидан “Рангларда акс этган Ватан туйғуси” мавзусида яратилган 5 (беш) донагача асар тақдим этилади.Танловда иштирок этиш истагида бўлган ижодкорларнинг ижодий ишлари тегишли ҳужжатлар билан биргаликда Ўзбекистон Бадиий академияси Ташкилий қўмитасига 2022 йил 28 июнга қадар қуйидаги манзилга юборилади: Тошкент шаҳри, Шайҳонтохур тумани, Фурқат кўчаси, 6 уй (Павел Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактаби)га.Танлов 2 ёш тоифасида: 25 ёшгача ҳамда 26 ёш ва ундан катта ёшдагилар ўртасида ўтказилади.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.