Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамда вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида 2 июль – Ўзбекистон Республикаси давлат герби қабул қилинган куннинг 30 йиллиги муносабати билан “Рангларда акс этган Ватан туйғуси” ижодий кўрик-танлови ўтказилади.
Танловда тасвирий санъат йўналишида ижод қилаётган ижодкорлар иштирок этиши мумкин.
Танловда иштирок этувчилар сони ҳамда ёш чегараси белгиланмаган.