loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Диққат, Танлов!

Вазирлар Маҳкамасининг 17.11.2021 йилдаги “Ҳарбий тарихни ўрганиш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 692-сон қарори тегишли банди ижросини таъминлаш мақсадида Россиянинг Самара вилоятидаги Кодурча воҳасида маҳаллий ўлкашунослар томонидан буюк ҳарбий саркарда Амир Темурга бағишлаб ўрнатилган ёдгорлик тоши ўрнида Амир Темур ва унинг ҳарбий саркардалари ифодаланган композицион ҳайкал ўрнатиш бўйича танлов эълон қилинади.

Танлов шартлари:

Композицион ҳайкал миллий руҳ, бетакрор бадиий-меъморий ечимга, юксак эстетик талаб даражасида ва бадиий ғоя изчиллигига эга бўлиши, миллий давлатчилигимиз тараққий топган даврларда ҳарбий соҳада эришилган ютуқлар шон-шуҳратини тарихий далиллар асосида замондошлар онги-хотирасида мустаҳкамлашга хизмат қилиши керак.

Танловда йўналиш бўйича мутахассис ҳайкалтарошлар, монументал санъат соҳасида ва замонавий шаҳарсозликда ҳайкалларни ўрнатиш бўйича тажрибага эга бўлган мутахассислар иштирок этишлари мумкин.

Лойиҳа эскизларининг танловга мўлжалланган модели кўчириш ва узоқ муддат сақлашга мўлжалланган исталган материалдан тайёрланиши мумкин.

Композицион ҳайкал Россия Федерациясида ўрнатилади.

Танлов ўтказиладиган вақт:

Танловга тақдим этиладиган эскиз лойиҳалари 2022 йилнинг 23 февраль санасидан бошлаб 6 (олти) ой вақт давомида қабул қилинади.

Композицион ҳайкал эскиз лойиҳалари тайёр бўлганидан сўнг, ушбу телефон рақамига боғланиш сўралади: 71. 232-06-75

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.