loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Диққат, эълон! «Уруш хотираларида» ижодий ишлар кўрик-танлови бошланди

Мудофаа вазирлиги 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан «Уруш хотираларида» номли ижодий ишлар кўрик-танловини эълон қилади.

Танлов Иккинчи жаҳон уруши майдонларида ҳамда машаққатли меҳнат фронтида мардлик ва жасорат кўрсатган барча юртдошларимизда ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш, уларнинг номларини абадийлаштириш, ўзбек халқининг буюк ғалабага қўшган ҳиссасини кенг миқёсда ёритиш ҳамда ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уруш асоратларини унутмасликка чорлаш мақсадида ўтказилмоқда.

Танлов ижоднинг қуйидаги йўналишларида ўтказилади:

рангтасвир, рассомчилик, графика, ҳайкалтарошлик, халқ амалий санъати, баён, иншо, эссе ва ҳикоялар.

Танловда Ўзбекистондаги ихтисослаштирилган маданият мактаблари, олий таълим муассасаларининг талабалари, ўқитувчилари, санъат мактабларининг ўқитувчилари, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Фанлар академияси Санъатшунослик институти, «Ҳунарманд» уюшмаси аъзолари иштирок этиши мумкин.

Ушбу танлов 2021 йилдан бошлаб ҳар йили 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуаси таркибидаги «Шон-шараф» давлат музейида ўтказилади.

Танловда иштирок этишни истаганлар танлов бошланишидан 20 кун олдин «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуасига қуйидагиларни тақдим этиши лозим:

– Танловда иштирок этиш учун маълумотнома (резюме);
– Паспорт (ID-карта) нусхаси;
– Маълумот тўғрисидаги ҳужжат (диплом) нусхаси (мавжуд бўлса);
– Ўқиш ёки иш жойидан берилган ижодий тавсифнома ва маълумотнома;
– 3х4 ўлчамдаги 1 та ва 9х12 ўлчамдаги 1 та рангли фотосурат;
Танловда иштирок этаётган томонидан яратилган, бадиий жиҳатдан ҳамда бадиий безак ва мантиқ жиҳатдан тўлиқ якунланган ижод намунаси (асар).
Асар билан биргаликда муаллифнинг исм-шарифи, манзили, асарнинг номи ёзилган маълумотлар, шунингдек ёзма ижодий ишлар конвертда ташкилий қўмитага топширилади.

Аризанинг расмийлаштириш талабларига риоя этмаслик ҳолатлари кузатилса, танлов материаллари кўриб чиқилмайди.

Кўнгиллиларнинг ушбу танловга тақдим этилган материаллари ва “Шон-шараф музейи”даги экспонатлар асосида “Хотиралардан ўрин олган тарих” китоби яратилиши режалаштирилган.

Иштирокчилар ва тақдим этилган ишларнинг сони чекланган. Битта иштирокчи танловга бирдан учтагача бўлган турли йўналишлардаги ишларни бирлаштирган ҳолда битта ариза билан бериши мумкин.

Кўрик-танловда топширилган ишлар “Шон-шараф” давлат музейида кўргазмага чиқарилади ва танловда ғолиб деб топилганлари “Шон-шараф” давлат музейи фондидан жой олади, қолган ишлар муалифларига қайтарилади.

Танлов ғолиблари қимматбаҳо совғалар билан тақдирланадилар.

Танловда иштирок этишни хоҳлаганлар ўз ижодий ишларини қуйидаги манзилга «танловга» деган белги ва расмийлаштирилган ариза билан олиб келишлари ёки йўллашлари сўралади:

100069, Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Сағбон кўчаси, 382-уй.

Алоқа учун телефонлар: (97) 744-21-77, (97) 763-91-96, (90) 137-61-14, (99) 860-18-87.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.