loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

ДИҚҚАТ!!! ЭЪЛОН!!!

Ўзбекистон тасвирий санъатида ўз номига эга, самарали ижоди билан бирга, бадиий таълим ва тасвирий санъат соҳасини ривожлантириш,хусусан Қорақалпоғистон тасвирий санъатини юксалтиришга катта ҳисса қўшган рангтасвирчи рассом, Ўзбекистон халқ рассоми, Ўзбекистон Бадиий академияси академиги, Бердақ номидаги давлат мукофоти лауреати Жоллибой Изентаев Танирберген ўғли хотирасини абадийлаштириш мақсадида унинг ҳайкалини яратиш бўйича ижодий кўрик-танлов ЭЪЛОН қилинади.

Кўрик-танлов шартлари:

🔼 Ҳайкал бетакрор бадиий-меъморий ечимга эга, юксак эстетик талаб даражасида ва бадиий ғоя изчиллигига эга бўлиши керак.

🔼 Ижодий кўрик-танловда йўналиш бўйича мутахассис ҳайкалтарошлар, монументал санъат соҳасида ва замонавий шаҳарсозликда ҳайкалларни ўрнатиш бўйича тажрибага эга мутахассислар иштирок этишлари мумкин.

🔼 Лойиҳа эскизларининг танловга мўлжалланган модели кўчириш ва узоқ муддат сақлашга мўлжалланган исталган материалдан тайёрланиши мумкин.

⏺Ҳайкал Қорақалпоғистон Республикаси ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ҳудудида ўрнатилади.

Танловга тақдим этиладиган эскиз лойиҳалари 2023 йилнинг 2 майига қадар қабул қилинади ва уларни Бадиий кўргазмалар дирекциясига топшириш сўралади.

Мурожаат учун манзил: Тошкент ш., Ш.Рашидов, 40.

☎️Боғланиш учун телефон:
+ 998 (71) 256-51-46
+998 (90)322- 48- 08

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.