loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

ДИҚҚАТ, Танлов!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 02.02.2022 й.даги ПҚ-112-сон Қарорига асосан таълим муассасалари ўқувчилари ва талабалари ўртасида “Ёш ҳаваскорлар” амалий санъат кўрик-  танлови эълон қилинади.

Танловда 7 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар амалий санъат йўналишлари (наққошлик, ганчкорлик, ёғоч ўймакорлиги, кандакорлик, заргарлик, каштачилик, зардўзлик, гиламдўзлик, ҳаттотлик ва ҳ.к.) бўйича яратилган ижодий ишлари билан иштирок этишлари мумкин.

Танлов қуйидаги ёш тоифалари бўйича ўтказилади:

7 дан 13 ёшгача;

14 дан 17 ёшгача;

18 дан 30 ёшгача бўлган ижодкорлар.

Танловга битта иштирокчи томонидан яратилган 1 (бир) дона ижодий иш тақдим этилади.

Танлов қуйидаги босқичларда ташкил этилади:

биринчи босқич – “таълим муассасаси” босқичи – маҳаллалар билан ҳамкорликда 5-15 сентябрь кунлари республикамиз бўйлаб маҳалла ёшларини жалб этган ҳолда таълим муассасаларида ўтказилади;

иккинчи босқич – 20-30 сентябрда туман (шаҳар)лар кесимида Қорақалпоғистон Республикаси,  вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг туман (шаҳар)ларида ташкил этилади;

учинчи босқич – вилоят босқичи: октябрь ойида Бадиий ижодкорлар уюшмасининг ҳудудий бўлимлари масъуллигида Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўтказилади;

тўртинчи босқич – Республика босқичи: ноябрь ойида республика Ташкилий қўмитаси томонидан Тошкент шаҳрида Халқаро маданият карвон саройида бўлиб ўтади.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган ёшлар аризалари   2022 йилнинг 1 сентябридан 5 сентябрига қадар таълим муассасалари ҳамда Ёшлар ишлари агентлигининг маҳаллалардаги вакиллари томонидан қабул қилинади.

Танловнинг Республика босқичи учун ижодий ишлар тегишли ҳужжатлар билан биргаликда жорий йилнинг 1 ноябридан 5 ноябрига қадар Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Юсуф Хос Хожиб кўчаси, 37/А-уй манзили, Халқаро маданият карвон саройи биносида (телефон: (71) 252-30-88, (71) 256-35-56) қабул қилинади.

Танлов шартлари ва Низоми билан Ўзбекистон Бадиий академиясининг www.art-academy.uz расмий сайтида танишиб чиқишингиз мумкин.

Қуйида  “Ёш ҳаваскорлар” амалий санъат кўрик – танлови Низоми тақдим этилмоқда.

Қўшимча маълумотлар учун телефонлар: (+99871) 232-17-66

 

 

 

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.