loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

ДИҚҚАТ, ЁШ ИЖОДКОРЛАР ТАНЛОВИ!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2022 йил 2 февралдаги ПҚ-112-сон қарорига асосан таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида “Ранглар жилосида – она диёр” расмлар танлови эълон қилинади.

Танловда 7 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар тасвирий санъат йўналиши (рангтасвир, графика, ҳайкалтарошлик) бўйича яратилган ижодий ишлари билан иштирок этиши мумкин.

Танлов қуйидаги ёш тоифалари бўйича ўтказилади:

7 ёшдан 13 ёшгача бўлган ёш ижодкорлар;

14 ёшдан 17 ёшгача бўлган ёш ижодкорлар;

18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёш ижодкорлар.

Танловга битта иштирокчи томонидан яратилган 1 (бир) дона ижодий иш тақдим этилади.

Танлов қуйидаги босқичларда ташкил этилади:

биринчи босқич – “таълим муассасаси” босқичи – маҳаллалар билан ҳамкорликда 18-22 апрель кунлари Халқаро анъанавий “Тасвирий ва амалий санъат фестивали” доирасида республика бўйлаб таълим муассасаларида ўтказилади;

иккинчи босқич – маҳаллий, май ойида туман (шаҳар)лар кесимида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятларнинг туман (шаҳар)ларида ташкил этилади;

учинчи босқич – вилоят босқичи: июль ойида Бадиий ижодкорлар уюшмасининг ҳудудий бўлимлари масъуллигида Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларда ўтказилади;

тўртинчи босқич – республика босқичи: август ойида республика Ташкилий қўмитаси томонидан Тошкент шаҳрида Халқаро маданият карвон саройида бўлиб ўтади.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган ёшлар аризалари 2022 йилнинг 1 апрелидан 10 апрелига қадар Ёшлар ишлари агентлигининг маҳаллалардаги вакиллари ҳамда таълим муассасалари томонидан қабул қилинади.

Танловнинг республика босқичи учун ижодий ишлар тегишли ҳужжатлар билан биргаликда жорий йилнинг 1 августидан 5 августига қадар Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Юсуф Хос Хожиб кўчаси, 37/А-уй манзили, Халқаро маданият карвон саройи биносида (телефон: (71) 252-30-88, (71) 256-35-56) қабул қилинади.

Танлов шартлари ва Низоми билан Ўзбекистон Бадиий академиясининг www.art-academy.uz расмий сайтида танишиб чиқишингиз мумкин.

Қуйида “Ранглар жилосида – она диёр” расмлар танлови республика ёш ижодкорлар кўрик-танлови Низоми ва Анкетаси тақдим этилмоқда.

Қўшимча маълумотлар учун телефонлар: (+99871) 232-17-66

Кўрик-танлов Низоми

Кўрик-танлов Анкетаси   

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.