loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Дўстлик байрами

2 август куни Жиззах шаҳридаги Ўрда сайилгоҳида 30 июль- «Халқлар дўстлиги куни»га бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Ушбу тадбир “Дўстлик фестивали”ни ўтказиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2022 йил 21 июлдаги 02-РА 1-8729-сон топшириғи ва Вазирлар Маҳкамаси мажлисининг 68-Баёни ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.

Байрам тадбирида Жиззах вилояти рассомлари томонидан яратилган турли рангтасвир ишлари ҳамда вилоят ҳунармандларининг миллий қадриятларни тараннум этувчи асарларидан иборат кўргазма уюштирилди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.