loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Гроднога ташриф

Жорий йилнинг 17-24 март кунлари “Таклиф этилган профессор” дастури асосида ҳамда ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш мақсадида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти мутахассислари –

“Дастгоҳли рангтасвир” кафедраси доценти Эшмамат Ҳаитов ҳамда  “Қўшма таълим дастурлари” бўлими бошлиғи, санъатшунос Сухроб Қурбонов Беларусь Республикасининг Янка Купала номидаги Гродно давлат университетига хизмат сафарида бўлишди. Ташриф давомида институтимиз вакиллари томонидан Гродно давлат университети мутасаддилари билан ўзаро мулоқотлар, фикр алмашинувлар, талабалар

учун дастур доирасида амалий машғулотлар ташкил қилинди, маърузалар ўқилди. Жумладан, университет «Санъат ва дизайн» факультети декани Людмила Черниловская, «Тасвирий санъат» кафедраси,«Дизайн» кафедраси мутасаддилари билан суҳбатда олий ўқув юртларимиз ўртасида график дизайн, либос ва мато дизайни, виртуал муҳит дизайни, шунингдек, дастгоҳли рангтасвир йўналишларида қўшма таълим

дастурларини амалга ошириш бўйича ўзаро ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Бундан ташқари, магистратура йўналишлари, тасвирий ва амалий санъат йўналишида халқаро илмий лойиҳалар, шунингдек, ўқув-услубий адабиётларни биргаликда нашр этиш бўйича ҳамкорлик таклиф этилди. Сафар давомида «Санъат ва дизайн» факультетининг устахоналари ва маъруза

аудиториялари билан танишдик, фотопавилон ва фотолаборатория, рангтасвир устахонаси, компьютер график дизайн студияси, шунингдек, мода дизайнерларининг тикув ва конструкторлик устахонаси кўздан кечирдик, — дейди Сухроб Қурбонов.“Таклиф этилган профессор” дастури асосида рангтасвир устахонасида Э.Ҳаитов 3-босқич талабаларига «Рангтасвир» фанидан «Композициядаги ритм ва

ҳаракат қонуниятларини ўрганиш» мавзусида амалий машғулот ўтган бўлса, С.Қурбонов «Санъат тарихи» фанидан 3-босқич талабаларига «Марказий Осиё санъати тарихи: меъморчлик, тасвирий санъат ва бадиий ҳунармандчилик» мавзусида маъруза қилди.Шунингдек, Янка Купала номидаги Гродно давлат университетининг ўқув ишлари бўйича проректори – Юрий Белих ҳамда халқаро бошқарма бошлиғи Елена

Белокоз билан қўшма таълим дастурлари доирасидаги ҳамкорликни маъқуллашга йўналтирилган учрашувда тасвирий санъат ва дизайн йўналишлари бўйича магистратура йўналишида қўшма таълим дастурларини яратиш масаласи муҳокама марказида бўлди ҳамда ҳамкорликдаги илмий фаолият мавзулари муҳокама қилиниб, томонларнинг қўшма мақолалар, монографиялар, мақолалар тўпламларини нашр этиш, шунингдек, ихтисослаштирилган илмий кенгашларда диссертациялар ҳимоясини ташкил этиш режалаштирилди. Мухтасар айтганда, сафаримиз ҳар жиҳатдан мазмунли кечди. Бадиий таълимдаги ҳамкорлик алоқаларимиз кўлами келгусида янада кенгаяди, — дейди Эшмамат Ҳаитов

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.