loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Ижтимоий шерикликнинг ёрқин намунаси

14 март куни Ўзбекистон Бадиий академиясининг анжуманлар залида Бадиий академия ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ўртасида 2021-2023 йиллар учун тузилган Тармоқ келишувининг 2021 йилдаги ижроси ҳамда келгуси вазифалар муҳокамасига бағишланган қўшма йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишни Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур, Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба yюшмаси Республика кенгаши раиси Ш.Деҳқонов кириш сўзи билан бошлаб, Касаба уюшмаларининг жамиятдаги бугунги кундаги ўрни ва моҳияти тўғрисида фикр билдиришди, эндиликда рассомлар, санъаткорлар ва соҳа муаммолари билан яқиндан шуғулланиш имконияти пайдо бўлганига урғу беришди.

Таъкидланганидек, бир йил аввал, яъни 2021 йилда томонлар ўртасида Бадиий академия тизимидаги ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини, ижтимоий иқтисодий, маънавий-маърифий ва хуқуқий интеллектуал манфаатларини ҳимоя қилиш борасида 2021-2023 йилларга мўлжалланган Тармоқ келишуви имзоланган эди ва ўтган вақт ичида унинг ижроси доирасида муайян ишлар амалга оширилди.

2021 йил давомида бажарилган ишлар тўғрисидаги қўшма ҳисоботда келтирилганидек, бугунги кунда Ўзбекистон Бадиий академияси тизимида жами 54 та, шундан 46 та ташкилот ва 18 та таълим муассасалари мавжуд бўлиб, жами 4972 нафар касаба уюшмаси аъзосини қамраб олган.

Ижтимоий шериклик тамойили асосида ўтган 2021 йил давомида ходимларнинг касбий, ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ва интеллектуал манфаатларини ҳимоя қилиш, ходимлар қўнимлилигини таъминлаш борасида тегишли ишлар бажарилди. Турли-хил тадбирлар, спорт мусобақалари ва умумхалқ байрамлари ўтказилди, ҳудудлардаги диққатга сазовор манзилларга, тарихий обида ва замонавий объектларга саёҳатлар уюштирилди.

Шулар баробарида меҳнат қонунчилиги ижроси юзасидан ҳам тизимда сезиларли ишларга қўл урилди. Тармоқ касаба уюшмаси фаоллари ва иш берувчиларнинг вакиллари билан 20 дан зиёд давра суҳбатлари ва ўқув-семинарлар ташкил этилди. Жамоа шартномаларини тузиш, ижросини таъминлаш бўйича ташкилотларга амалий-услубий ёрдам кўрсатилди. Муҳим саналарда қатор фахрий ижодкорлар, хусусан, кам таъминланган ва имконияти чекланган истеъдодли ёшларга ижтимоий-иқтисодий кўмак йўналтирилди.

Йиғилишда Ўзбекистон касбаба уюшмалари Федерацияси вакиллари ҳам сўзга чиқди ва мазкур Тармоқ келишувининг аҳамияти ҳақида фикр-мулоҳазалар билдириб, бу ижтимоий шерикликнинг ёрқин намунаси бўлганини таъкидлашди.

Тадбир якунида томонлар ўртасида Қўшма қарор имзоланди ҳамда Бадиий академиянинг бир гуруҳ ходимларига касаба уюшмаси Республика кенгашининг ташаккурномалари топширилди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.