loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Икки авлод вакиллари учрашуви

Беруний туманидаги болалар мусиқа ва санъат мактабида истеъдодли рассом, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси Сабур Қутлимуратов томонидан маҳорат дарси ташкил этилди.

Рассом шу кунга қадар Нукус шаҳри,  Урганч,  Андижон,  Наманган,  Фарғона вилоятларида кўргазмалар уюштирди. Кўргазмалари доирасида ижодий маҳоратини ёш истеъдод куртакларига ўргатиб келди. Санъат мактаби ўқувчилари билан навбатдаги машғулот сўлим табиат қучоғида ўтказилиб,  ёшлар Сабур оғанинг тасвирий санъатда рангтасвирнинг ўрни,  яратилажак асарларнинг амалий аҳамияти ва маънавиятни шакллантиришда қўшган ҳиссаси ҳақидаги фикрларидан баҳраманд бўлишди. Рассом пейзаж жанридаги асарларда эса ижодкор лирик жўшқинликни бўёқларга кўчириши лозимлигини таъкидлади.

Шу куни икки авлод вакилларининг учрашуви ёрқин таассуротлар билан хотираларида муҳрланди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.