loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Илмий-методик кенгаши йиғилиши

9 март куни Ўзбекистон Бадиий академиянинг анжуманлар залида Илмий-методик кенгашининг 1-сонли йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 21 апрелдаги “Тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4688-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Бадиий академия раисининг 2021 йил 18 февралдаги И-17-сон буйруғи билан Ўзбекистон Бадиий академияси тизимидаги ихтисослаштирилган санъат мактаблари ҳамда мактаб-интернатларининг мутахассислик фанлари бўйича янги авлод дарсликлари, ўқув-методик қўлланмалар, каталог-альбомлар ва материалларни тайёрлаш ҳамда чоп этиш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича Бадиий академиянинг анжуманлар залида Илмий-методик кенгашининг 1-сонли йиғилиши бўлиб ўтди.

Йигилишда 17 нафар соҳа мутахассислари ва муаллифлар иштирок этиб, қуйидаги ўқув қўлланмаларни муҳокама қилдилар.

1. Равшан Иргашевнинг “Бинолар конструкцияси” (10-11-синфлар) ўқув қўлланмаси;
2. Равшан Иргашевнинг “Лойиҳалаш асослари” (8-9-синф) ўқув қўлланмаси;
3. Вахоб Астанов ва Курамбой Матмуродовларнинг “Конструкциялаш” (8¬¬-10-синфлар) ўқув қўлланмаси;
4. Жахонгир Рахмонов ва Муниса Абдул-Ахадоваларнинг “Компьютер графикаси” (8-9-синфлар) ўқув қўлланмаси;
5. Норхўжа Қаюмовнинг “Лойиҳалаш” (Бадиий ганч ўймакорлиги йўналиши 8-11-синфлар) ўқув қўлланмаси;
6. Дилфуза Маликованинг “Перспектива (Чизмачилик)” (8-синф) ўқув қўлланмаси;
7. Дилфуза Маликованинг “Перспектива” (9-синф) ўқув қўлланмаси;
8. Саодат Муминованинг “Рангтасвир” (1-синф) ўқув қўлланмаси.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.