Бугун, 30 август куни Ўзбекистон давлат табиат музейида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, рассом Чоршанби Шамсиевнинг мустақиллигимизнинг 31 йиллигига бағишланган шу номли шахсий кўргазмаси очилди.
Кўргазмадаги 60 га яқин рангтасвир ва графика асарлар алоҳида мавзуга эга бўлиб, уларда рассомнинг кечинмалари, ҳис-туйғулари, дунёқараши мужассам. Рассом наздида бизни ўраб турган олам бир-бирига ўхшамас ранг ва шакллардан иборат.
Кўргазма жорий йилнинг 20 сентябрига қадар давом этади.