loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Ислом Каримов – Мустақил Ўзбекистон асосчиси!

Бугун, 26 август куни Ўзбекистон Бадиий академияси Тошкент фотосуратлар уйида “ИСЛОМ КАРИМОВ МУСТАҚИЛ ЎЗБЕКИСТОН АСОСЧИСИ” – номли фото кўргазманинг очилиш маросими бўлиб ўтдиди.

Фото кўргазма Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги 2017 йил 25 январдаги ПҚ-2744-сонли қарори кўра, Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг Хотира ҳафталиги доирасида бўлиб ўтди.

Тадбирни Ўзбекистон Бадиий Академияси раисининг ўринбосари Ф.Э.Тошмуҳамедов кириш сўзи билан очар экан, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг олижаноб инсон, узоқни кўра биладиган доно ва кучли давлат арбоби сифатида улкан тарихий даврни ўзида мужассам этгани, юртимизнинг кўп асрлик тарихида ўчмас из қолдирганини таъкидлади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси раҳбари Т.Ширинов ўз табрик сўзида, мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси Ислом Каримовнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида ҳикоя қилувчи ушбу фотокўргазмада кўзга ташланиб турган асосий нуқталардан бири бу – давлат раҳбарининг метин ирода соҳиби бўлгани, бу ҳолат у кишининг бутун бир даврни қамраб олган суратларида акс этгани, қолаверса, буюк давлат арбоби сиймосида Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий тарихи ҳам намоён бўлишини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси фото-рассомлар шўъбаси раиси Р.Шарипов мазкур суратларнинг бадиий қиймати, ундаги образлар ҳақида сўзлади. Унга кўра, ҳар бир сурат ўз тарихига эга ва улар Биринчи Президент фаолиятининг муҳим воқеликлари ҳақида ҳикоя қилди.

Фотокўргазмада таниқли санъатшунос олимлар, рассомлар, жамоатчилик вакиллари, ҳарбийлар, журналистлар иштирок этдилар.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.