loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Истанбулда кўргазма

Жорий йил 28 июнь – 3 июль кунлари Истанбул шаҳридаги Топхане-и Амире маданият ва санъат марказида “Туркий тасвир: туркий дунё санъати” кўргазмаси бўлиб ўтди. Истанбул шаҳар ҳокимлиги раҳнамолигида ташкил қилинган мазкур кўргазмада 16 давлат рассомлари қаторида юртимиздан Ўзбекистон халқ рассоми, академик Акмал Нур ҳамда Ўзбекистон санъат арбоби, «Шуҳрат» медали соҳиби Алишер Алиқулов ҳам ўз асарлари билан иштирок этишди. Кўргазмага Истанбул шаҳар ҳокими Акрам Имомўғли ташриф буюрди, экспозицияда жой олган асарлар, жумладан, ўзбек рассомлари ижодий ишлари билан яқиндан танишди, мулоқотда бўлди. Иштирокчи ижодкорлар, жумладан, ўзбек рассомлари Акмал Нур ҳамда Алишер Алиқулов мазкур кўргазманинг олтин медали билан тақдирланди. Олтин медални Истанбул ҳокими Акрам Имомўғли тантанали топширди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.