loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Иқтидорли ёшлар республика замонавий санъат кўргазмаси якунига етди

Бугун, 30 июнь куни  Ўзбекистон Бадиий академияси Марказий кўргазмалар залида 2021 йил “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”га бағишланган “Навқирон Ўзбекистон” замонавий санъат  кўргазмасининг ёпилиши ва ғолибларни тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

“Навқирон Ўзбекистон” кўргазмаси Ўзбекистон Бадиий академиясининг Марказий кўргазмалар залида 20 кун давомида намойиш этилди. Кўргазма тасвирий санъатда ўз иқтидорини намоён қилаётган чинакам истеъдод эгаларини аниқлашга, уларнинг бадиий салоҳиятини кўрсатишга хизмат қилди.

Кўргазма доирасида унинг мухокамаси ҳам бўлиб ўтди. Унда ёшлар тажрибали устозлардан керакли маслаҳатларни олдилар.

Танлов якунида қуйидаги номинацияларда:

1.Ражабов Умар – “Ватан тимсолининг бетакрор ифодаси учун” номинацияси

2.Жалолова Гулноз – “Фаол ижодий изланишлар учун” номинацияси;

3. Шохин Николай – “Оригинал ижодий ғоя учун” номинацияси;

4. Пўлатова Азиза – “Фазовий визуал ечим” номинацияси;

5. Дарья Капустина – “Дадил ижодий ечим учун” номинацияси;

6. Қиёмов Зуҳриддин – “Ижодий изланишлардаги хилма– хиллик” номинацияси;

7. Эркинов Сардор – “Янги мулоқот йўллари учун номинацияси бўйича танлов дипломи, рағбатлантирувчи совринлар билан тақдирланди.

“Навқирон Ўзбекистон” замонавий санъат  кўргазмасининг юксак мукофотлари – бронза медалига Юнусова Малика, кумуш медалига Эшонқулов Исомиддин муносиб топилди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.