Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейида шу йил 11 декабрь куни соат 11:00 да ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатлари ўқувчилари ўртасида Тасвирий ва амалий санъат йўналишлари бўйича ташкил этилган “Камолиддин Беҳзод издошлари” Республика ижодий танлови якуний босқичи кўргазмасининг очилиши бўлиб ўтади.