loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Келажак учун мерос

Ўзбекистон Бадиий академиясининг “Санъат” журнали бош муҳаррири, санъатшунослик фанлари доктори Дилафруз Қодирова Ўзбекистон фани ва маданиятини оммалаштиришда кўрсатган хизматлари учун Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти томонидан таъсис этилган “Келажак учун мерос” мукофотига сазовор бўлди ва “Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида” туркум китоб-альбом жамланмаси билан тақдирланди.

Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёевнинг ташаббуси ва ғояси асосида беш йилдан бери фаолият юритаётган Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти атрофида жаҳоннинг етакчи давлатларида фаолият кўрсатаётган 300 нафардан ортиқ олим ва тадқиқотчи бирлашган бўлиб, бу сафда Д.Қодирова ҳам бор.

Жамият илмий-маърифий меросимиз, қадимий қўлёзмалар, қимматли манбаларни ўрганиш борасида фаол иш олиб бормоқда.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.