loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Кенгайтирилган йиғилиш

Бугун,9 январь куни Ўзбекистон Бадиий академиясида Бадиий академия тасарруфидаги таълим муассасаларида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан ўтказилган режали текширув натижаси, бадиий таълимда тегишли вазифалар ижросига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.Йиғилишда Бош прокуратура спорт, маданият, маданий мерос ва туризм соҳаларидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси катта прокурори А.Икрамов, Бадиий академия раҳбарияти, марказий аппарат бошқарма, бўлим бошлиқлари, тизимдаги ихтисослаштирилган санъат мактаблари ҳамда мактаб-интернатлари раҳбарлари иштирок этди.Унда Бош прокуратура бошқарма катта прокурори А.Икрамов сўзга чиқиб, тизимдаги ихтисослаштирилган санъат мактаблари ҳамда мактаб-интернатларида ўтказилган режали текширув жараёнида амалдаги қонунчилик ҳужжатлари ижросида эришилган ютуқлар баробарида хато ва камчиликлар аниқлангани ҳақида ахборот берди.Шунингдек, Ўзбекистон Бадиий академияси раиси А.Нуридинов қайд этилган қонун талаблари ижросини таъминлаш, тасарруфдаги ихтисослаштирилган санъат мактаблари ҳамда мактаб-интернатларида йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш, келгусида бугдай ҳолатлар такрорланмаслиги лозимлигини қайд этди, масъулларга тегишли топшириқлар берди.Йиғилиш якунида Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан қонун бузилиш ҳолатларининг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан ташкилий, амалий чора-тадбирлар белгилаб олинди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.