loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Кенгаш мажлиси бўлиб ўтди

26 февраль куни Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Кенгашининг февраль ойи мажлиси бўлиб ўтди.

Кенгашда институт ректори Н. Сайфуллаев бугунги кунда олий таълим даргоҳида илмий ва ижодий жараёнарни янада ривожлантириш, профессор-ўқитувчиларни илмий изланишга кенгроқ жалб этиш, нуфузли нашрларда эълон қилинадиган мақолалар сони ва сифатини ошириш, халқаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, кўплаб хорижий олий таълим муассасалари билан пандемия сабабли тўхтаб қолган кадрлар алмашинуви дастурларини янада ривожлантириш зарурлигини, шу билан бирга, талаба-ёшларнинг дарсдан бўш вақтларини янада мазмунли ўтказишга қаратилган ишларни жадаллаштириш ва кўламини кенгайтириш лозимлигини қайд этиб ўтди.

Кенгаш мажлисида 2020-2021 ўқув йили кузги семестр рейтинг натижалари, ўқув амалиётлар, институт профессор-ўқитувчилари томонидан жорий ўқув йилида Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги ихтисослаштирилган мактаблар билан ўқув, ўқув-методик, ижодий ишлар юзасидан олиб борилган ҳамкорлик, пандемия шароитида ҳориждаги турдош олий ўқув юртлари билан онлайн ва офлайн тарзда ўқув, илмий, ижодий ишлар бўйича амалга оширилган ишлар, Ёш олимлар ва ижодкорлар Кенгаши фаолияти, институт профессор-ўқитувчилари томонидан тайёрланган ўқув адабиётларни нашрга тавсия этиш  каби институт фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлган бир қатор муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Бу борада масъулларнинг ҳисоботи тингланди ҳамда тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ректор Н.Сайфуллаев Кенгаш мажлиси доирасида институт ҳузурида ташкил этилган Илмий Кенгашда  илк бор диссертация ишини ҳимоя қилган Сакина Мухамеджановага санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) дипломини тантанали топширди ва фаолиятига ютуқ тилади.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.