loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Кино объективида – Янги Ўзбекистон

Бугун, 15 сентябрь куни Ўзбекистон Бадиий академиясининг Марказий кўргазмалар залида “Ипак йўли дурдонаси” ХIV Тошкент халқаро кинофестивали доирасида Бутунроссия давлат кинематография институтининг тасвирий санъат факультети талабаларининг асарлари иштирокида “Кино объективида – Янги Ўзбекистон” кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.Бутунроссия давлат кинематография институти (БДКИ) талабалари – Кирилл Чуканов, Ольга Индюкова, Влад Огнев, Анна Русакова  Россия Бадиий академиясининг академиги, профессор, тасвирий санъат факультети декани Валерий Архипов, рангтасвир ва чизматасвир кафедраси доценти, босма графика лабораторияси раҳбари Павел Ильин раҳбарлиги остида 10 кун давомида Ўрта Осиёдаги йирик ва ноёб меъморий ёдгорлиги, Хиванинг ички қалъа (Шаҳристон) қисми – Ичан қалъада эскизлар яратдилар, шунингдек, улар тарихий обидалар меъморчилигининг бетакрор гўзаллигини ранглар орқали очиб беришга муваффақ бўлдилар. Кўргазма экспозициясидан 100 га яқин рангтасвир ва графика асарлари жой эгаллаган бўлиб, томошабин Хива ва унинг тарихий қиёфасини ёш рус рассомларининг нигоҳлари орқали кўришлари мумкин.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.