loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

“Китобхонлик ҳафталиги”да кутубхонада маҳорат дарслари ўтказилди.

Бугун, 7 апрель куни “Китобхонлик ҳафталиги” доирасида Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фойесида халқ амалий санъатининг кулолчилик ҳамда графиканинг линогравюра йўналишлари  усталари билан ижодий учрашув ҳамда   маҳорат дарслари ўтказилди.  Унда Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасига аъзо усталар ва шогирдлари иштирок этди.

Тадбирни директор ўринбосари Н. Холдорова очиб берди ва кутубхонада “Китобхонлик хафталиги” ва унинг доирасида ўтказилаётган тадбирлар мазмун ва моҳияти ҳақида сўзлади ва тадбирга ташриф буюрган мактаб ўқувчиларини тадбир якунида кутубхонада ташкиллаштирилган квест ўйинларида иштирок етиш таклифини билдирди.

Тажрибали ҳунармандлар лойдан идиш ясаш, лойдан ясалган буюмни нафис маҳсулотга айлантириш бўйича ўз маҳоратлари билан ўртоқлашдилар. Улар, кулолчилик дастлаб суюқ ва қуюқ материалларни солиш, унда нарса пишириш ёки сақлаш учун мўлжалланган идишларни ясашга хизмат қилган ҳунар бўлиб, ҳозирда аждодларимизнинг амалий санъат намуналари билан танишишнинг бир усули бўлиб келаётгани, кулолнинг ғилдираги устида эса халқ ҳунармандчилиги дурдоналари яратилаётганини айтиб ўтдилар.

Шунингдек, усталар линокут санъати- линолеумда босма шакл яратиш учун гравюра техникасини намойиш этишди. Тасвир линолеум ёки бошқа полимер тўшамада кесилади ва қоғозга чоп этилади. Линокутнинг бошқа турдаги иллюстрациядан асосий афзаллиги унинг тасвирни кўпайтириш қобилияти ва табиийликни сақлаб қолишидадир.

Дўстона кайфият усталар ва иштирокчилар ўртасида ишончли муҳитни яратди. Устозларнинг аниқ кўрсатмалари ва маслаҳатлари иштирокчиларга ўзларига ишониш ва ижодий тасаввурларини очишга имкон берди, кулолилик ғилдирагининг айланиши эса тадбир иштирокчиларини бир неча замон аввалга қайтарди.

Маҳорат дарсларини Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Республика ихтисослаштирилган дизайн мактаби ўқитувчиси Камолиддин Доминжонов ўз шогирди Саидакбар Исроилов ва Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси Наримон Шарипов олиб борди.

Шунингдек, тадбирда Ўбекистон Бадиий академиясининг  Ижодий фаолиятни  мувофиқлаштириш ва бадиий лойиҳалар билан ишлаш бошқармаси масъул ходимлари Набира Мирзаева, Жамила Мухамедалиева иштирок этди ва фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.