loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Китобхон ёшлар билан мулоқот

Китоб ҳар бир киши, айниқса, ёшлар онгининг шаклланишида, уларнинг нутқ ва муомала маданиятини юксалтиришда, луғат бойлигини ўстириш, ҳаётда ўз ўрнини топа олиши, касбларни тўғри танлаши, дунёқарашининг кенгайиши ва такомиллашувида ёрдам берувчи муҳим омил ҳисобланади.

Бадиий академиянинг Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтига бириктирилган Миробод тумани Байналминал маҳалла фуқаролар йиғинида Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус доирасида – ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича “Китобхон ёшлар” тўгараги ташкил этилган бўлиб, ундан кўзланган мақсад маҳалла ёшларида китобга қизиқишни кучайтириш, истеъдодини юзага чиқариш, энг муҳими, бўш вақтни мазмунли ўтказишларига кўмаклашиш асосий вазифа этиб белгиланган.

Куни кеча институт ахборот ресурс маркази масъуллари мазкур тўгаракгааъзо маҳалла ёшлари билан учрашиб, мулоқот қилишди, уларга мутолаа маданияти, бадиий адабиётлар, ўзбек мумтоз ва жаҳон адабиёти ҳамда институтда мавжуд таълим йўналишлари, мутахассисликларга оид китоблар ҳақида маълумот беришди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.