loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Китоб-альбом тақдимоти

15 декабрь куни соат 11:00 да Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий ижодкорлар уюшмасининг анжуманлар залида “Бадиий кўргазмалар дирекцияси” номли китоб-альбомнинг тақдимот маросими бўлиб ўтади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-3219-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида чоп этилган мазкур китоб-альбомда давлатимиз раҳбари томонидан Ўзбекистонда тасвирий санъатни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор, рассомларимиз ижодини кенг тарғиб қилиб келаётган Бадиий кўргазмалар дирекциясининг фаолияти хусусида сўз боради.

Бадиий кўргазмалар дирекцияси ҳар йили 40 дан ортиқ турли мавзули, шахсий ва гуруҳли кўргазмалар ташкил этиб келмоқда.  Эътиборли тарафи шундаки, дирекция фондида сақланиб келаётган асарлар ҳам доимий равишда намойиш этилади.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.