loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Ксилография. Кабуки театри

6 декабрь куни Самарқанд шаҳридаги “Чорсу” тасвирий санъат галереясида Кабуки театри актёрларига бағишланган япониялик рассом Утагава Тоёкунининг “Ксилография. Кабуки театри” номли кўргазмасининг очилиши бўлиб ўтди.
Кўргазмада рассомнинг турли йилларда ишлаган 43 та асари намойиш қилинмоқда.

Тоёкуни Утагава (1769 – 1825) –антик дунёга оид укиё-э жанрида ишловчи ва кабуки театри актёрларини расмларда акс эттирувчи рассом. У максимал даражада актёрларнинг ҳақиқий саҳна кўринишлари ва уларнинг характерини яратишга ҳаракат қилди. У асосий эътиборни имо – ишора, гавданинг туриши ва драматик ҳолатларга қаратди. Гравюралар тўплами томошабинлар томонидан жуда яхши кутиб олинган. 

Укиё-э гравюраси жанрлари:

• бидзин-га — чиройли аёллар тасвири
• якуся-э —театрнинг машҳур актёрлари портретлари
• катё-га — «қушлар ва гуллар»
• фукэй-га — манзаралар
• муся-э —таниқли самурайлар тасвири
• утива-э —елпиғичдаги утива тасвири.

Мазкур кўргазма жорий йилнинг 16 декабригача давом этади.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.