Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон бўлими Кўргазма саройида шу йил 18 февраль куни Қорақалпоғистонлик рассомлар ижодидан иборат «Кумуш қиш» номли кўргазма очилди.
Кўргазмада таниқли рассомлар, Ўзбекистон Бадиий академияси ҳақиқий аъзоси, Қорақалпоғистон халқ рассоми Сарсенбай Байбосиновнинг «Қиш куни», «Кўрпача фонида гуллар», «Гуллар оҳанги», Сабур Қутлимуратовнинг «Қиш», ёш истеъдодли рассомлар Жалғас Абатовнинг «Қишки кечқурун», Саламат Бекбаулиевнинг «Шилпиқ», Серик Байбосиновнинг «Етти уйда қиш», Қазақбай Хожамуратовнинг «Унутилган портрет»и ва бошқа асарлар ўрин олди.