Аввал хабар қилинганидек, 2020 йил 15 декабрь санасида Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий кўргазмалар дирекциясининг Марказий кўргазмалар залида анъанавий “Рассом ва табиат” XXXV бадиий кўргазмаси очилди.
Бадиий кўргазмада катта авлод вакиллари – Римма Гаглоева, Искра Шин, Анвар Мирсагатов, Анвар Мамажонов, Марина Бородина, Назира Қўзиева, Людвига Нестерович қаторида очиқ табиат қўйнида асар яратиш анъанасини давом эттираётган ёш рассомлар ижод намуналари ҳам ўрин эгаллади.