Бугун, 25 июнь куни «Навқирон Ўзбекистон» кўргазмаси иштирокчилари пойтахтимиздаги “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасига саёҳат уюштиришди.
Жумладан, “Шон-шараф” давлат музейида замонавий технологиялар, интерактив усуллар ёрдамида Иккинчи жаҳон уруши майдонларида ҳамда машаққатли меҳнат фронтида мардлик ва жасорат кўрсатган юртдошларимиз матонати, ўзбек халқининг ғалабага қўшган ҳиссаси акс эттирилган тарихий факт ва воқеалар билан танишдилар..