loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

“Маънавият фестивали”да ёш рассомлар ҳам фаол иштирок этди

18 октябрда бўлиб ўтган фестиваль Республика Маънавият ва маърифат маркази, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти томонидан Наманган вилоят ҳокимлиги, вилоят халқ таълими, маданият бошқармалари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, Ўзбекистон Бадиий академияси вилоят бадиий ижодкорлар уюшмаси, олий таълим муассасалари ва бошқа бир қатор давлат ҳамда жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ташкил этилган  фестиваль маънавиятнинг маъно-моҳияти,унинг қадимий илдизлари, бугунги кундаги ривожланиш тамойиллари тарғиботига қаратилди. Шунингдек, ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганлигининг 30 йиллиги муносабати билан турли маънавий-маърифий тадбирлар, анжуман ва давра суҳбатлари, адабий-бадиий кечалар уюштирилди.

Наманган шаҳридаги “Афсоналар водийси” боғида “Ободлик кўнгилдан бошланади” мавзуида маънавий-маърифий тадбирлар қаторида расмлар танлови ҳам ўтказилди.

Мазкур фестивалда Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Наманган вилоят бўлими ижодкорлари  ўзларининг 50  дан ортиқ асарлари билан қатнашиб,маҳорат дарсларини ҳам ўтказдилар. Фестивалда вилоятда саньат соҳасида билим олаётган ёшлар ҳам фаол қатнашди, улар ўртасида  расмлар кўрик танлови ташкил этилди. Ёшларнинг фаоллиги фестиваль иштирокчиларида катта таассурот уйғотди.

Танлов қатнашчилари тақдим этган ижодий ишлар мутахассислар томонидан ўрганиб чиқилиб, ғолибларга диплом, қимматбаҳо эсдалик совғалари ва китоб жамланмалари тақдим этилди

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.