loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Маънавият фестивали

Бугун 10 июнь куни Ўзбекистон Бадиий академияси Тошкент фотосуратлар уйида «Маънавият фестивали» матбуот анжумани ҳамда Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров таваллудининг 85 йиллиги муносабати билан «Буюк истеъдод ва улкан қалб соҳиби» деб номланган бадиий-мусиқий кечаси ўтказилди.

Тадбир доирасида Республика Маънавият ва маърифат маркази, «Маърифат» тарғиботчилар жамияти фаолияти акс этган фотокўргазма очилди.

Жорий йилги фестиваль доирасида ўндан ортиқ: «Янги Ўзбекистон – янги ренессанс сари!», «Маърифат улашиб», «Янги уйғониш даври китоб ва кутубхоналардан бошланади», «Бир зиёли – бир маҳаллага маънавий ҳомий», «Менинг фарзандим Ўзбекистон фахри», «Фаол фуқаро», «Маърифат тур», «Мақом кечалари», «Бахтли болалик», «Бир нуроний – беш нафар ёшга мураббий» лойиҳаларини ҳаётга татбиқ этиш кўзда тутилмоқда.

Тадбирнинг иккинчи қисмида Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров таваллудининг 85 йиллиги муносабати билан «Олтин коллекция» дискининг тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.

Тадбирда иштирок этганлар ўзбек эстрадасининг жаҳон миқёсида муносиб ўрин эгаллашида Ботир Зокировнинг ҳиссаси катта эканини таъкидлади. Шунингдек, унинг ижоди замонавий ўзбек маданиятини кенг тарғиб этилишида катта аҳамиятга эгалигини, халқимизнинг севимли санъаткори бўлган Ботир Зокиров ўз даврида ўзбек булбули, дея эътироф этилганини ҳам ёдга олдилар. 

Шундан сўнг тадбирга келган санъаткорлар Шухрат Дарё, Қорақалпоғистон халқ артисти, «Маърифат» тарғиботчилар жамияти аъзоси Женисбек Пиязов ҳамда «Марварид» болалар гуруҳи ўз чиқишлари билан иштирокчиларни хурсанд қилдилар.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.