Давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 28 декабрда “Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинган эди.
Мазкур фармонга мувофиқ, “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони таъсис этилган.
“Нуроний” газетасида ушбу мукофот билан 2022 йилда тақдирланганлар рўйхати (https://cdn.uza.uz/2022/05/21/12/53/XPxTvVPnBU5A8SGh8PevRuncHXtUBnu8.pdf) эълон қилинди.
Улар орасида Ўзбекистон Бадиий академияси академиклари, соҳа вакиллари ҳам бор.
Жумладан,
– Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган меъмор, академик, “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби Тохтаев Азамат Рамзитдинович;
– Ўзбекистон Бадиий академияси академиги, “Дўстлик” ордени соҳиби, профессор Ахмадалиев Файзуллахон;
– Ўзбекистон Республикаси халқ устаси Мухторов Асрол Мухторович;
– Ўзбекистон Республикаси халқ рассоми Нуритдинов Мухаммадхон Нуриддинович;
– Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти профессори Карабаев Усмон Хасилович;
– – Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети фахрий профессори, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси Джумаев Абдиғани Джалилович;
Қорақалпоғистон халқ рассоми Дженис Лепесов биринчи даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони соҳиби бўлдилар.
Ўзбекистон Бадиий академияси жамоаси устозларни ушбу мукофот билан муборакбод этади.
Тақдирланганларга кўкрак нишони тантанали топширилади.