loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Меҳр улашиб

Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба yюшмаси Республика кенгаши вакиллари Кенгаш раиси Ш.Деҳқонов  9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасига аъзо рассом-ижодкорлар ҳолидан хабар олди.            Хусусан, ижодкорлар – Ортик Файзуллаев, Салим Бадалбоев, Владимир Бурмакиннинг хонадонида бўлиб, Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмасининг туҳфаларини улашди. Улар билан самимий суҳбат қурилди. Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Ўзбекистон Бадиий академияси билан ижодкорларни қўллаб-қувватлаш борасида ҳамкорлик қилиб келади.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.