Энг улуғ байрамимиз арафасида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Бухоро вилояти бўлими, Бухоро Давлат музей қўриқхонаси, Тасвирий санъат музейи ҳамкорлигида музейда Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган тасвирий ва амалий санъат асарлари кўргазмаси ташкил этилди.