loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Музейшунослик масалалари

Бугун, 31 март куни Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида Туркия республикаси Маданият ва туризм вазирлиги, Ўзбекистон Фанлар академияси Ўзбекистон тарихи давлат музейи, Озарбайжон Фанлар академияси Озарбайжон тарихи миллий музейи билан ҳамкорликда «Замонавий музейшунослик масалалари: фан, таълим ва амалиёт» номли халқаро онлайн илмий семинар ўтказилди.

Ўзбекистон Фанлар академияси Ўзбекистон тарихи давлат музейи билан ҳамкорликда ташкил этилган анжуманда институт ректори Н.Сайфуллаев, Ўзбекистон Бадиий академияси Бош илмий котиби Ф.Обиджонова юртимиз тарихи, бой маданий меросини ўрганиш, уни халқимиз ҳамда келажак авлодга етказишда музейшуносларнинг ҳам ҳиссаси катта эканлигини, бугунги кунда юртимиз музейларининг аудиториясини кенгайтириш, халқаро миқёсдаги нуфузини мустаҳкамлашда ўзаро ҳамкорлик алоқалари муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Илмий семинарда юртимиз мутахассислари билан бир қаторда Туркиянинг Анқара Жумҳурият музейи, Истанбул археология музейи, Газиантеп музейи, Галата Мавлавийхонаси музейи, Озарбайжон тарихи миллий музейи директорлари, илмий ходимлари, соҳага ихтисослашган олий таълим муассасалари вакиллари маърузалар билан иштирок этди.

Жумладан, Озарбайжон тарихи миллий музейи директори Н.Велиханли, Халқаро музейлар кенгашининг Туркия миллий қўмитаси раиси Б.Гунулташ Ўзбекистонга оид моддий ва маданий меросга дунё мутахассисларининг қизиқиши юқорилиги, бугунги кунда жаҳоннинг кўплаб нуфузли музейларида сақланаётган бу каби экспонатлар бир қанча мутахассислар томонидан ўрганилаётгани ҳамда ушбу тадқиқот натижалари музейшунослик фанининг ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётганига алоҳида эътибор қаратди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.