loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Муносиб иштирок

25 июнь куни Ёшлар ишлари агентлиги Нукус шаҳар бўлими билан ҳамкорликда умумий ўрта таълим мактаблари ўртасида 30 июнь – Ёшлар кунига бағишланган Ёшлар ойлиги муносабати билан «Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик!» шиори остида болалар оромгоҳида «Янги Нукус ёшлар нигоҳида» номли ёш рассомлар танлови ўтказилди.

Танловда Қорақалпоғистон Республикаси ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ўқувчи-ёшлари ҳам муносиб иштирок этди.

Танлов якунига кўра, мактаб-интернати ўқувчиларидан Косекеева Улдана, Киличбаев Султанбек ва Жумабаева Асемайлар ғолиб, деб топилиб ташкилий қўмита томонидан диплом ва эсдалик совғалари ҳамда бир қатор ўқувчилар фаол иштироки учун фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.