Наманган вилоят тарихи ва маданияти давлат музейида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Наманган вилоят бўлими аъзоларининг Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 31 йиллигига бағишлаб «Янги Ўзбекистонда эл азиз,инсон азиз!» бош ғояси асосида «Ўзбекистон – мустақил диёр!» номли кўргазмаси очилди.
Кўргазманинг очилиш маросимида Наманган вилоят ҳокимлиги мутасаддилари, Наманган вилоят журналистлар уюшмаси аъзолари, рассомлар ва санъатсевар меҳмонлар қатнашдилар.
Кўргазмада ЎзБИУ Наманган вилоят бўлими аъзолари – А.Дадабоев, Х.Юлдашев, Ф.Сатторов, Б.Умаров, М.Ахмедов каби рассомларнинг юздан зиёд турли мавзулардаги ижодий асарлари намойиш қилинди.
Кўргазма иштирокчилари ЎзБИУ вилоят бўлим дипломи билан тақдирланишди.
Кўргазма шу йил сентябрь ойининг охиригача давом этади.