loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Муҳим санага бағишланади

Вазирлар Маҳкамасининг «Республикада  15 октябрь – Халқаро қишлоқ аёллари куни»га тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида» ги   Баёни асосида октябрь ойи давомида  мазкур сана муносабати билан қишлоқ ҳудудларидаги  хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаолликларини оширишга қаратилган  манзилли чора-тадбирлар доирасида  маданий-маърифий тадбирлар ўтказилади.Давлатимиз Раҳбарининг ташаббуси билан мамлакатимизда  хотин-қизларни ҳар томонлама  қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий фаолликларини ошириш, бандлигини таъминлаш,тадбиркорликка  жалб этиш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.Мазкур Баёнда белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда Ўзбекистон Бадиий академияси ҳам иштирок этади. Жумладан, қишлоқ аёлларининг ҳаёти ва меҳнати, уларнинг жамият ривожида тутган ўрнини тарғиб қилиш мақсадида  жорий йил 14 октябрь куни соат 14:00 да Тошкент фотосуратлар уйида фотосуратлар кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтади.

 

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.