loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Мўйноқ рассомлар нигоҳида: кеча ва бугун

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 23-24-апрель кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, Мўйноқни комплекс ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар, ҳудуддаги бугунги ўзгаришлар, аҳолининг турмуш тарзи ва кайфиятини рангтасвир асарлари орқали талқин қилиш мақсадида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг 17 нафар ижодкор талабалари устозлари ҳамроҳлигида Мўйноқ туманига ижодий сафарга юборилди.

Сафар давомида талаба-ёшлар Мўйноқ туманининг бугунги куни, табиати, инсонлари, орол фожаси ва асоратлари, туманда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари акс этган 100 дан ортиқ рангтасвир ва графика асарлари яратишди.

1 июль куни Тошкент фотосуратлар уйида талаба-ёшларнинг Мўйноқ сафари давомида яратилган ижодий асарлари ҳамда жараён фотоларини ўзида акс эттирган “Мўйноқ рассомлар нигоҳида: кеча ва бугун” деб номланган кўргазманинг очилиш маросими ҳамда мазкур ижодий сафарга бағишланган ижодий каталогнинг тақдимоти бўлиб ўтди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.