Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Қашқадарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатининг кўргазмалар залида маҳоратли педагог Асрор Бўроновнинг «Мўйқаламда олам ранглари” номли шахсий кўргазмаси бўлиб ўтди.
А.Бўронов бадиий кулолчилик йўналиши бўйича дарс беради.Бадиий кулолчилик ва акварелда ижод қилади.
Муаллифнинг кўргазмада ўрин олган 40 дан ортиқ асари санъат ихлосмандларида катта таассурот қолдирди.