loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Наманганда фестивалнинг 2-куни

Халқаро Тасвирий ва амалий санъат фестивалининг 2-куни  Наманган ихтисослаштирилган маданият мактабида давом этди.Фестивални Наманган вилоят ҳокимининг ўринбосари Б.Нуриддинов, вилоят ҳокими маслаҳатчиси А.Асқаров очиб, фестиваль қатнашчиларини табриклашди.Сўнгра вилоят ҳокимияти мутасаддилари ҳамда Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси вилоят бўлими аъзолари иштирокида  “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”га бағишлаб тайёрланган “Рангларда нафосат олами” мавзусидаги ижодий кўргазма очилди.Фестиваль доирасида БИУ вилоят бўлими ижодкорлари томонидан санъат мухлисларига ва томошабинларга  “Жонажон юртим манзаралари” мавзусида ижодий кўргазма ҳам ташкил қилинди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.