loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Наманган

 

19 апрель куни Халқаро анъанавий Тасвирий ва амалий санъат фестивали Наманган муҳандислик-технология институтида ўзгача тус олди. Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Наманган вилоят бўлими аъзолари ушбу таълим муассасасида бўлишди.Тадбирнинг расмий очилиш маросимида Наманган ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ўқувчилари томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар, саҳна кўринишлари ва мусиқий дастурлар иштирокчиларга байрамона кайфият улашди.Меҳмонлар, ўқувчи ва ўқитувчилар томонидан тайёрланган тасвирий ва амалий санъат асарлари ижодий кўргазмаси билан танишдилар.Наманган муҳандислик- технология институтининг барча ижодкорлари ижодий жараёндан хурсанд.Институт устозлари ҳамда Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Наманган вилояти бўлими томонидан маҳорат дарслари, пленэрлар ташкил этилди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.