Бугун тасарруфдаги Сурхондарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида ҳам Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганлигининг 31 йиллиги муносабати билан «Она тилим – жону дилим» шиори остида бадиий кеча бўлиб ўтди. Иншолар ва расмлар танловида ғолиб бўлган ўқувчилар фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.