Жорий йилнинг 18-19 октябрь кунлари Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, фоторассом Султонбой Деҳқоновнинг Сирдарё вилояти ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 28 йиллигига бағишланган “Она юрт илҳомлари” номли кўчма кўргазмаси бўлиб ўтади.
Кўргазманинг очилиш маросими 18 октябрь куни соат 11:00 да бўлиб ўтади.
Кўчма кўргазмада муаллифнинг она юрт манзаралари, гўзал табиати, миллий қадриятларимиз акс этган 70 га яқин ишлари намойиш этилади.
Манзил: Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳри, Гулистон кўчаси