Рўзи Чориев номидаги Сурхондарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатининг 9-синф ўқувчилари устоз-мураббий Умар Тўраев бошчилигида режа асосида очиқ осмон остида ижод қилиш учун Термиз туманининг манзарали ҳудудига боришди. Ўқув амалиётидан ўқувчилар ижод қилиш билан бирга табиат қўйнида маданий хордиқ чиқариб қайтишди.