loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Пандемия даврида интеграция

COVID-19 каби глобал муаммо туфайли эндиликда барча маданий муассасалар – йирик музейлардан тортиб кичик галереяларгача фаолиятини онлайн тарзда юрита бошлади.

28 май куни  Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида  Россия “Қозон Кремли” музей-қўриқхонаси   Ислом маданияти музейи, Ўзбекистон давлат санъат музейи ҳамда Ўзбекистон давлат тарих музейи билан ҳамкорликда “Музейларнинг  янги концепцияси: пандемия даврида интеграция” мавзусида   вебинар ўтказилди.

Вебинарда “Қозон Кремли” музей-қўриқхонаси Ислом маданияти музейининг раҳбари Ильнур Низамиевниг  «Ислом маданияти музейининг карантиндан кейинги фаолияти»,  Ўзбекистон давлат санъат музейи директори Васила  Файзиеванинг  «Ўзбекистон давлат санъат музейи – карантин даврида музей фаолияти тарғиботи»,  Ўзбекистон давлат тарих музейи илмий ишлар бўйича директор ўринбосари Отабек  Орифжоновнинг  «Нормал ҳаёт тарзига қайтиш: карантин ва ундан кейинги даврда музейлардаги янги қоидалар» мавзусида маърузаси тингланди.

Шу билан бирга дунё бўйлаб ҳукм сураётган коронавирус пандемияси  даврида музей мутахассисларининг  ҳамкорликда иш юритишига оид  масалалар муҳокама қилинди.

Вебинарда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволарга жавоблар олишди.  Унда россиялик мутахассис  Институт музейшунослик кафедраси билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш бўйича ўз таклифларини илгари сурди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.