Фестивалда Ўзбекистон Бадиий академияси Бухоро ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати педагог-рассомлари томонидан узунлиги 12 метр бўлган полотно ишланди. Бухоро ихтисослаштирилган санъат-мактаб интернати директори Ихтиёр Баракаев сўзларига кўра, мазкур полотно айниқса Бухорога ташриф буюрган сайёҳларда катта қизиқиш уйғотди.