loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Танлов ғолиблари тақдирланди.

Ўзбекистон Бадиий академиясида “Ранглар жилосида – она диёр”  расмлар танловининг Республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур, Ўзбекистон ижодкорларини қўллаб-қувватлаш «Илҳом» жамоат фонди раҳбари Ж.Ризаев иштирок этди ва сўзга чиқди.

Танловда 7 ёшдан 30 ёшгача бўлган, тасвирий санъат йўналишида (рангтасвир, графика, ҳайкалтарошлик) ижод қилаётган ёш ижодкорлар иштирок этишди.

Танлов 7 ёшдан 30 ёшгача бўлган  3 та ёш тоифалари бўйича   4 босқичда ташкил этилди.

Танловнинг Республика босқичида тасвирий санъатнинг рангтасвир, графика, ҳайкалтарошлик йўналишида ижод қилаётган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан ҳудудий  босқич ғолиблари бўлган 7 ёшдан 30 ёш орасидаги 120 нафардан ортиқ ёш ижодкорлар ўз ижод намуналари билан иштирок этдилар.

Иштирокчиларнинг ижодий ишлари Ўзбекистон Бадиий академиясининг ҳақиқий аъзолари, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасининг аъзолари, таниқли ижодкорлар, шунингдек, маданият ва санъат соҳаси вакилларидан иборат нуфузли Ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланиб, жами 11 нафар ёш ижодкорлар танлов ғолиби деб топилди.

Шундан 9 нафар ёш ижодкор танловнинг совринли ўринларига, 2 нафар ёш ижодкор рағбатлантирувчи мукофотга сазовор бўлишди.

Иштирокчилар томонидан тақдим этилган асарларда асосан она диёримизнинг бетакрор табиати ҳамда хушманзара жойлари тасвирланган.

Ижодий ишларнинг ҳар бирида ёш ижодкорларнинг дунёқараши ва туйғулари акс этган борлиқ, ҳиссиёт ва ёшариш дунёси яширинган.

“Ранглар жилосида –она диёр” республика ёш ижодкорлари расмлар танлови республика босқичи ғолиблари билан танишинг:

7 ёшдан 13 ёшгача бўлган ёш ижодкорлар:

III ўрин – Нигора Каланова – 12 ёш, Самарқанд вилояти, 34-мактаб ўқувчиси

II ўрин  – Рамзиддин Зокиров – 12 ёш, Қашқадарё вилояти ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ўқувчиси,

I ўрин – Муниса Анварбекова – 11 ёш, Тошкент вилояти, 14-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси

14 ёшдан 17 ёшгача бўлган ёш ижодкорлар:

III ўрин  – Дилноза Нурмуҳаммадова – 15 ёш, Тошкент вилояти, 7-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси

II ўрин  – Мадина Мақсудова – 17 ёш, Қашқадарё вилояти, Қарши ихтисослаштирилган санъат мактаби

I ўрин  – Махбуба Абдуллаева – 16 ёш, Самарқанд вилояти ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ўқувчиси

18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёш ижодкорлар:

III ўрин – Рустам Ўринов – 24 ёш, Сирдарё вилояти,

II ўрин  – Авазжон Абдумажитов – 27 ёш, Тошкент вилояти, Чирчиқ давлат педагогика университети ўқитувчиси

I ўрин  – Дониёр Эшпўлатов – Тошкент вилояти, Чирчиқ давлат  педагогика университети битирувчиси

Рағбатлантирувчи соврин ва Диплом совриндорлари:

Дилшода Ибрагимова – 12 ёш, Наманган вилояти, Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси

Абдулазиз Нуриддинов – 12 ёш, Наманган вилояти, Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.